Тошкентнинг баъзи туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтайди

Табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатиладиган туман ва маҳаллалар рўйхати 

Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Сергели ва Бектемир туманларининг қуйидаги ҳудудларига 9 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. 

Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)

— «Алишеробод” МФЙдаги 347 та ерли хонадон ва 2 та кўп қаватли уйдаги 20 та хонадон.

Сергели тумани (соат 11:00 дан 16:00 гача)

— “Эшонбулоқ” МФЙ Муқанна ва Хонобод кўчаларидаги 467 та ерли хонадон;

— “Садоқат” МФЙ Табаррук ва Тавалло кўчаларидаги 730 та хонадон;

— “Хонобод” МФЙ Кичик сой кўчасидаги 125 та ерли хонадон.

Бектемир тумани (соат 11:00 дан 16:00 гача)

— Аҳоли истеъмолчилари сони: 2 та кўп қаватли уйдаги 60 та хонадон.