Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида 10,7 минг нафар Франция фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,6 минг нафарга ёки 31,9 % га ошган.
2024 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда ташриф буюрган Франция фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
дам олиш – 9 492 нафар;
хизмат юзасидан – 601 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 551 нафар;
тижорат – 42 нафар;
ўқиш – 28 нафар.