Собиқ қишлоқ хўжалиги вазирига нисбатан очилган жиноят иши судга оширилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Миробод туман суди 15 август куни собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлайди. Бу ҳақдаги маълумот Олий суд порталида келтирилган.

Унда қайд этилишича, собиқ вазир Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, “в” банди, 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди, 206-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” банди, 209-модда (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Жиноят иши доирасида тадбиркорлар Орзубек Ражабов ва Алишер Ўрунбоев ҳам судланувчи ҳисобланади.