Японияда зилзила кузатилди

Япония қирғоқлари яқинида, хусусан Изу ороли яқинида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақида Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.

Сейсмик ҳодиса эпицентри 122 минг кишига яқин аҳоли истиқомат қиладиган Кисаразу шаҳридан деярли 400 км жануби-шарқда жойлашган. Қурбонлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирда ҳеч қандай маълумот йўқ.

Бунгача Япониянинг Миязаки префектураси қирғоқларига Кюшу ороли яқинидаги зилзиладан кейин цунами кузатилганди. Соҳилда тахминан 50 см баландликкача бўлган тўлқин қайд этилган.

Шунингдек, зилзила ва цунами хавфи туфайли Япониянинг Кюшу оролида тезюрар поездлар ҳаракати зудлик билан тўхтатилганди.