Шифокор янги ўқув йили олдидан пойабзал танлаш бўйича тавсиялар берди

“Текис тагликли оёқ кийимлардан узоқ вақт фойдаланиш яссиоёқлик, плантар фасциитни келтириб чиқариши мумкин”, — дейди мутахассис.


Таъкидланишича, оёқ кийим тагликлари бирмунча юмшоқ ва эгилувчан бўлгани яхши. Бу маҳсулот сифатли эканлигини ҳам англатади.

Шунингдек, эрталаб янги пойабзал сотиб олиш тавсия этилмайди. Чунки кун давомида ҳаракатлангач, кечга бориб оёқлар бироз шишади.

Агар боланинг оёқ тузилишида муаммолар бўлса, шифокор маслаҳатига кўра махсус ортопедик пойабзаллар ёки тагликлар танланиши мақсадга мувофиқ.