Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 37 134,2 минг кишини ташкил этган. 

Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.

Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 334,5 минг кишига кўпайган.

Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 55,7 минг кишига ошган.

2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.