Ўзбекистон аэропортларида тана ҳарорати юқори бўлган йўловчиларни аниқлаш учун тепловизорлар ўрнатилмоқда

Аэропортларда маймунчечакнинг олиб кирилишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Аэропорт ходимлари инфекция аломатларини аниқлаш учун ўқитилган.

Бугун, 21 август куни тиббиёт ходимлари учун ҳам семинарлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда диагностика ва профилактика масалалари муҳокама қилинади.