2024 йил 19 август куни тўлган ой кўк рангда кўриндими?
Аввалроқ ой уч кун давомида, якшанба куни эрталабдан чоршанба куни эрталабгача тўлиқ кўринади ва бу супер ой ҳисобланади деган хабар тарқалди. Бу ҳолатни бутун республика аҳолиси кутди, тасвирга олишга ҳаракат қилди. Аслида нима содир бўлди?
» «Супер-ой» атамаси 1979 йилда астрологер Ричард Нолле томонидан ой ерга яқин масофага келганда пайдо бўладиган, янги ёки тўлин Ой сифатида киритилган. Бу жорий йилги кетма-кет тўртта супер ойнинг биринчиси бўлди.
Гарчи ой кўк кўринмаса ҳам, тўртта тўлин ой билан мавсумдаги учинчи тўлин ой, бу мовий ой бўлади дейилади. «Blue moon» яъни мовий ой сўзининг инглиз тилида биринчи марта қўлланиши 1528 йилга тўғри келади.
Бу НАСАнинг собиқ раҳбари Гордон Жоҳнстон томонидан ҳам айтиб ўтилган.
Аслида ой кўк рангга кирмади, бироқ бу атмосферадаги чанг ойни кўк рангда кўрсатиши ноёб ҳодисалар билан таққослаш мумкин.
Ойнинг қачон кўк тусга киришини аниқ айтиш қийин, сабаби агар вулқон отилиш ёки ўрмон ёнғинлари пайтида тўлин ой бўлсагина у ҳолда ой кўк бўлиб кўриниш эҳтимоли ошади», дейди ЎзРФА Астрономия институти кичик илмий ходими Актам Ҳафизов.