Президент фармонига биноан, Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади. Бунда:
– 31-август, шанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
– 1-сентябр, якшанба — Мустақиллик байрами;
– 2-сентябр, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади;
– 3-сентябр, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.