Қўшма Штатларнинг амалдаги вице-президенти Камала Харрис Чикагода ўтказилган Демократик партиянинг миллий қурултойида тарафдорлари олдида нутқ сўзлаб, уларнинг сиёсий қарашларидан қатъи назар, «барча америкаликлар учун президент бўлишга» ваъда берди.
Ҳаррис нутқи давомида ўз таржимаи ҳолидаги асосий фактлар ҳақида гапирди ва сайловолди кампаниясининг асосий жиҳатларини айтиб берди. У, шунингдек, яна бир бор сайловда Республикачилар партиясидан бўлган рақиби ва собиқ президент Доналд Трампни танқид қилди.
Камала Ҳаррис томонидан қурултойда эълон қилинган сайловолди ваъдалари орасида ўрта синф учун солиқларни камайтириш, АҚШ иммиграция тизимини ислоҳ қилиш, Яқин Шарқдаги можарони ҳал қилиш, НАТО иттифоқдошларини ва Украинани қўллаб-қувватлаш кабилар жой олган.