Президент Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.
Унга кўра, «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:
▫️Абдурахманов Шухратбек Кушақбаевич — Андижон вилояти ҳокими;
▫️Мирзаев Зойир Тоирович — Тошкент вилояти ҳокими;
▫️Турдимов Эркинжон Оқбутаевич — Самарқанд вилояти ҳокими мукофотланди.
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
Қосимов Улуғбек Бердиқобилович — Сурхондарё вилояти ҳокими;
Оринбаев Аманбай Тлеубаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси;
Рахимов Жўрабек Рахимович — Хоразм вилояти ҳокими мукофотланди.