Дуровнинг қўриқчиси ва ёрдамчиси сўроқдан кейин қўйиб юборилди

Франциядаги терговчилар Telegram асосчиси Павел Дуровнинг қўриқчиси ва ёрдамчисини сўроқ қилишди, шундан сўнг улар қўйиб юборилди, деб хабар бермоқда Le Figaro француз нашри.

Теlegram асосчиси Парижга тансоқчиси ва Юлия Вавилова исмли аёл ҳамроҳлигида келган. AFP ва Le Figaro нашрлари Вавиловани “Дуровнинг ёрдамчиси” деб атайди.

Нашрнинг қайд этишича, Дуров шанба куни кечқурун Парижга келганидан сўнг биринчи марта сўроққа тутилган, у ерда камида бир оқшом ўтказиши керак эди. У 8 июль куни қўзғатилган жиноят иши доирасида қўлга олинган. Дуровни ҳибсда сақлаш муддати 28 август, чоршанба кунигача узайтирилди.