Тожикистонда ер қимирлади

Тожикистон Республмкаси Миллий Фанлар Академияси Геофизика институти хабарига кўра, 27-август, соат 12:29 да Тожикистонда зилзила қайд этилган.

Ушбу зилзила эпицентри Хоруғ шаҳридан 32 км шимолий-шарқида бўлган.

Зилзила кучи 5 балл, Хоруғ шаҳрида эса 3-4 баллни ташкил қилгани айтилмоқда.

Зилзиланинг аҳолига ёки бошқа иқтисодий зарари ҳақида хабарда маълумот йўқ.