Павел Дуров Нобел мукофотига номзод бўлди

Евроосиё халқаро университети ректори Константин Клименко тадбиркор Павел Дуровни Тинчлик бўйича Нобел мукофотига расман номзод қилиб кўрсатди.


Унинг таъкидлашича, Телеграм асосчисига номзодлик ҳужжатлари аллақачон Осиё ва Африка давлатларининг бир қанча университетлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўллаб-қувватланган.


Клименко, шунингдек, тадбиркорни янги рақамли технологиялар даврининг етакчиси деб билишини таъкидлади.


“Шахсан мен Павел Дуровни янги рақамли технологиялар даврининг етакчиси деб биламан”, деди Клименко.