Судан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Кеселе ва Гедареф провинцияларида вабо билан касалланган яна 128 та ҳолат аниқланган. Шарқий Африка мамлакатида аниқланган хавфли инфекция ҳолатларининг умумий сони 1351 нафарга етди. Бу ҳақда Анадолу хабар берди.
Мамлакатнинг 18 вилоятидан 10 тасида кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида 156 995 нафар Судан аҳолиси жабр кўрди. Сув тошқинлари натижасида 16 188 та уй бутунлай вайрон бўлган, 14 099 та уй қисман вайрон бўлган.
Ҳар йили Суданда июлдан октябргача давом этадиган кучли ёмғирлар 100 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлиб, ўн минглаб уйлар, идоралар ва қишлоқ хўжалиги ерларига зарар етказади.
Суданда қуролли тўқнашувлар давом этмоқда ва соғлиқни сақлаш тизими фуқароларга самарали хизмат кўрсата олмаяпти. Эпидемик касалликларнинг тарқалиши одамлар ҳаётини мураккаблаштиради.
Судан соғлиқни сақлаш вазирлигининг 27 августда маълум қилишича, июнь ойидан буён мамлакатнинг ўн вилоятида кучли ёмғир ва сув тошқини оқибатлари туфайли 138 киши ҳалок бўлган.
Вабо — заҳарланган озиқ-овқат ёки сув танага кирганда Vibrio cholerae бактерияси келтириб чиқарадиган ўткир диарея инфекцияси. Вабо глобал соғлиқ учун таҳдид ва тенгсизлик ва ижтимоий ривожланишнинг етишмаслиги аломати бўлиб қолмоқда. Агар даволанмаса, бир неча соат ичида ўлимга олиб келиши мумкин.
Хавфсиз сув таъминоти ва асосий санитария ҳамда гигиена вабо ва бошқа сув орқали юқадиган касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш учун муҳим аҳамиятга эга.