Наманган вилоятида қасддан одам ўлдириб, ички ишлар ходимларидан яшириниб юрган эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Шермат Жўраев 1964 йилда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган. У Жиноят кодексининг 97-модда, 2-қисмида (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардан яшириниб юргани учун қидирилмоқда.
Ушбу шахс ҳақида бирон-бир маълумотга эга фуқаролардан зудлик билан 102 ёки 71-231-34-33, 97-273-11-01 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш сўралди. Маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.