Ўзбекистон Паралимпия ўйинларида яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси Паралимпия ўйинларида яна иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди. Асад Тоштемиров Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди. 

Пара таэквондо бўйича эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Асад Тоштемиров иштирокидаги финал жангги якунланди. У ҳал қилувчи баҳсда мексикалик Луис Марио Нажерага қарши даянга чиқди ва 38:17 ҳисобида мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.

Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида финал жанги ўтказилди. Унда Гулжаной Наимова жароҳат олиб жангни давом эттира олмади ва британиялик Эми Трусдейлга 8:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Лекин Наимова кумуш медални қўлга киритди. 

Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Ф57 классида найза улоқтириш баҳслари якунлади. Биз учун аҳамиятлиси, унда иштирок этган Ёрқинбек Одилов 50.32 метр натижа қайд этиб, делегацияга бешинчи олтин медални тақдим этди.