Тошкентда “Cobalt” ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси йўл транспорт ҳодисасига учраб ёниб кетди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Шу йилнинг 3 сентябрь куни кеч соат 21:00 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида “Cobalt” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 2002 йилда туғилган С.Х. ҳаракат вақтида руль бошқарувини йўқотиб ёритгич устунларига тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида автомашинада ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.