Қишлоқ хўжалиги вазирлиги БМТнинг ёрдам пулидан қимматбаҳо машина сотиб олди

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти «Ўзбекистоннинг қурғоқчиликка учраган экотизимларида яйловлар ва ўрмонларни барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида Қишоқ хўжалиги вазирлигига дастлабки грант маблағларини ажратган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эса ушбу грант пулларидан “Лойиҳанинг самарали топширилишини таъминлаш ҳамда лойиҳа ҳудудларига мунтаззам равишда хизмат сафарларини амалга ошириш” мақсадида қарийб 600 млн сўмлик бир дона «KIA Carnival Prestige» автомобилини харид қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 5-6 сентябрь кунлари БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бош директори Цюй Дунъюй Ўзбекистонга амалий ташриф билан келиши кутилмоқда.