Павел Дуров Францияда ҳибсга олинганидан кейин биринчи бор вазиятга изоҳ берди.
Дуров аввалроқ Телеграм орқали Франция ҳукуматига терроризмга қарши курашда ёрдам берган.
Франция расмийларида Телеграм вакиллари ва Павел билан шахсан мулоқот қилиш учун барча контактлар бўлган, бироқ улар муаммони ҳал қилишнинг бошқа йўлини танлашган.
Мессенжер келишувга эришиб бўлмайдиган давлатларни тарк этишга тайёр, бунга мисол Россия ва Эрон.
Биз принсипларимизга тўғри келмайдиган бозорларни тарк этишга тайёрмиз, чунки биз буни пул учун қилмаганмиз. Бизни ниятимиз яхшилик қилиш ва одамларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир, айниқса, бу ҳуқуқлар бузилаётган жойларда.
Телеграм ҳар куни миллионлаб зарарли постлар ва каналларни блоклайди. Яқин келажакда эса модерация бундан ҳам яхшиланади. Павел бу бўйича тафсилотларни яқин орада баҳам кўришга ваъда берди. Шунингдек, уни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирди.