Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Департаментнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. фуқаро Д.A.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида ўқув курсларига қатнашмасдан 1 400 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб, олдиндан 300 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм пулларни олган вақтида далиллар билан ушланган.

Навоий вилояти Навоий шаҳрида ўтказилган тадбирда фуқаро Ч.Я. фуқаро M.Ж.гa гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали “В.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 15 млн сўм пулларни олган пайтида далиллар биланқўлга тушган.

Янгийўл шаҳарида фуқаро Г.Т. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро X.M.ga танишлари орқали ўқув курсларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.