Ўйинда Нью-Ёрк, Нью-Жерси, Пенсилвания, Огаё, Массачусеттсда истиқомат қилаётган ватандошларнинг 7 та жамоалари иштирок этишди.
Қизғин бахс-мунозаралар, мантиқий саволларга бой ўтган ўйинда совриндорлар аниқланди.
Натижаларга кўра, 3- ўринни — Нью-Жерси штатининг «Uzbek society of America 1» жамоаси қўлга киритиб, жамоага эсдалик совғалари ва махсус статуэтка;
2- ўринни — Нью-Жерси штатининг «Uzbek society of America 2» жамоаси эгаллаб, эсдалик совғалари ва махсус статуэтка;
1 -ўринга — Пенсилвания штатининг «Юртдош» жамоаси сазовор бўлиб, ғолиб жамоанинг ҳар бир аъзосига ноутбук тақдим этилди.
Шунингдек, ўйинда фаол иштирок этган жамоаларга Фонднинг эсдалик совғалари улашилди.
