У мамлакатдаги Yandex хизматларини ривожлантириш ҳамда Yandex технологиялари, маҳсулотлари ва халқаро тажрибаси асосида Ўзбекистондаги фойдаланувчилар ва бизнес учун янги имкониятлар яратиш учун масъул бўлади.
Yandex’га қадар Иззат Шукуров технологиялар ва электрон савдо соҳасидаги компаниялар ва лойиҳаларни бошқарган: финтех компанияси Payze’нинг Марказий Осиё минтақасидаги фаолиятини бошқарган, шунингдек, Newmax Technologies компанияси директори сифатида Ўзбекистонда Maxtrack транспортни бошқариш ечимини, Workly иш вақтини ҳисобга олиш тизимини, биринчи MyTaxi такси агрегаторини ва Express24 озиқ-овқат етказиб бериш хизматини жорий этишда ўз ҳиссасини қўшган.
«Менинг компаниядаги вазифам — Yandex’нинг Ўзбекистондаги ўсиш имкониятларини топиш ва бир вақтнинг ўзида мамлакатга Yandex ташаббуслари ва лойиҳалари орқали ёрдам бериш. Кўплаб ёшлар Yandex’да ишлашни орзу қиладилар, компаниянинг таълим лойиҳалари ва ёшларни халқаро IT ҳамжамиятига интеграция қилиш лойиҳалари бугунги кунда ҳам Ўзбекистоннинг технологиялар соҳасидаги ривожланишига ҳисса қўшмоқда, биз бундай лойиҳалар сонини кўпайтириш устида биргаликда ишлаймиз», – деди ўз тайинловини изоҳлар экан Иззат Шукуров.