Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидаги метан «заправка»ларга газ етказиб бериш тўхтатилди.
Термиз шаҳри ва Термиз туманидаги метан «заправка»ларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълумот берди.
Термиз шаҳри ва Термиз туманидаги АГТКШларни табиий газ билан таъминловчи «Термиз саноат тармоғи»га ГРСдан чиқиш қисмида коллекторга келувчи газ қувурида ўрнатилган газ босимини назорат қилувчи қурилмада носозлик юзага келган.
Шу сабабли Термиз шаҳри ва Термиз туманида жойлашган метан «заправка»ларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Ҳозирда ушбу носозликни бартараф этиш юзасидан барча чоралар кўрилаётган бўлиб, носозлик бартараф этилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.