Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 732 млрд сўмдан ошиқ пул сарфланади

Ижтимоий соҳа объектларини мукаммал  ва жорий таъмирлашга 2 млрд 793 млн сўм берилиши кўзда тутилган. 

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартирали уй-жой фондини 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади.

Фармойишнинг 3-иловасига кўра, куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун жами 732 млрд 624,5 млн сўм талаб этилади. Бунинг учун республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар 2 млрд 793 млн сўмни ташкил этса, БСК ва корхоналар маблағлари 729 млрд 830 млн сўм миқдорида белгиланган.

Иловага кўра, маблағлар қуйидагича тақсимланади: кўп квартирали турар жойлар фондини мукаммал ва жорий таъмирлашга 58 млрд 930 млн, иссиқликижтимоий соҳа объектларини мукаммал  ва жорий таъмирлашга 2 млрд 793 млн сўм берилади, иссиқлик таъминоти ва асбоб-ускуналарни барқарор ишлашга тайёрлашга 623 млрд 848 млн сўм, ичимлик суви объектларига 27 млрд 208 млн сўм, электр тармоқлари ва қурилмаларга  2 млрд 996 млн сўм берилиши лозим бўлади.

Шунингдек, газ таъминоти объектлари ва қурилмаларига 16 млрд 846 млн сўм, ижтимоий соҳа объектларини мукаммал  ва жорий таъмирлашга 2млрд 793 млн сўм берилади.