Метан заправкада йўловчи автобуси ёниб кетди

Фарғона метан заправкасида йўловчи автобус ёниб кетди.

13 сентябрь куни соат 19:30 атрофида Фарғона вилояти Қўқон шаҳри, “Ёрқўрғон” кўчасида жойлашган автомобиллар газ тўлдириш компрессор шохобчасида газ тўлдираётган ISUZU автобусининг двигатель қисмида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати.

Унга кўра, ёнғин Қўқон шаҳар ФВБ томонидан қисқа вақт ичида бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар қайд этилмаган.