“Ташаббусли бюджет”да 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, юқори овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 177 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди.

Жумладан:

▫️Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа;

▫️лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа;

▫️маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.

Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди, деб хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.