Оммавий тадбирларда хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган оммавий тадбирларда хавфсизлик чоралари кучайтирилади ва фавқулодда ҳолатларни олдини олиш тизимлари такомиллаштирилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарорида маълум қилинган. 

Унга кўра, оммавий тадбирларда фавқулодда ҳолатлар, электр ва ёнғин хавфсизлиги,  эвакуация масалалари бўйича гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.

Оммавий тадбирларда ишчи гуруҳ хавфсизлик талабларини текширади,  аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.

Фавқулодда ҳолатларда аҳоли эвакуация ва бошқв ишларнинг қийинлашишини олдини олиш мақсадида матн ишлаб чиқилади,  узатиш воситалари орқали хабар бериб борилади.

Оммавий тадбирларга киришга транспорт ҳаракатларини чеклайдиган физик тўсиқлар ўрнатилиши таъминланади.