Қашқадарёда 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди

Жорий йилнинг 15 сентябрь  куни соат 13:20 атрофида Деҳқонобод тумани “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 83 километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи Х.Х. “Камаз” русумли юк автомашинасини бошқариб келаётган вақт орқа тиркамаси чиқиб кетиши натижасида, ҳаракат йўналиши бўйича олдинда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи А.Ш. бошқарувида бўлган “Камаз“ юк автомашинасини чап ён томонидан тегиб, олдинда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи М.М. бошқарувида бўлган “Лабо“ русумли автомашинаси олд томонига бориб урилиб, йўл четида тўхтаб турган, ҳайдовчи Т.А. бошқарувидаги бўлган Cobalt русумли автомашинаси орқа томонига бориб урилган.  

Оқибатда “Лабо“ русумли автомашина ҳайдовчиси М.М. олган тан жароҳатлари сабаб туман шифохонасига ётқизилган.

“Ҳозирда holat юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”,– дейилади хабарда.