Ходимни хатоси учун калтаклаган Inbazar иш бошқарувчиси 7 суткага қамалди

Суд қарори билан ходимни калтаклаган савдо маркази вакили Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилди ва унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, «самосуд»ни тасвирга олган яна бир ходим ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, 5 суткага қамалди.

Шунингдек, «самосуд»ни тасвирга олган яна бир ходим ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, 5 суткага қамалди.

15 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Inbazar савдо маркази раҳбари Омадтилло Холматовнинг ўзи ходимларини дўппослаётгани ёхуд кимлар орқалидир калтаклатаётгани акс этган видеолар тарқалганди. Тармоқларда сиздирилган видеолардан бирида у ходимини ерга ётқизиб ураётгани, тепкилаётганини, иккинчи бир видеода эса кўчада ўзи ва бошқа икки одам билан яна бир йигитни уришга ҳаракат қилганини кўриш мумкин. Ҳар бир видео давомида Омадтилло Холматов ходимларини ҳақоратлаб, уларни уриштиришга ва ўзи ҳам уришга интилган. У бу жараёнларни видеога ҳам олган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса Inbazar ва унинг маҳсулотларига бойкот эълон қилмоқда. Холматовга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.