Тошкентдаги кўчалардан бирида автомобиллар ҳаракати қарийб 1 ойга чекланади

Тошкент шаҳри, Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун 18 сентябрдан 15 октябргача вақтинча чекланади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, бунга Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВ ли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши сабаб бўлади.


Шу боис Бобур кўчасининг ушбу қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.