Илон Маскнинг Neuralink компанияси кўриш қобилятини йўқотган, шунингдек, туғилишдан кўр бўлган (лекин кўриш кортекси соғлом) одамларга кўриш имконини берувчи технологияни яратди.
Дастлабки босқичларда бундай «кўриш» Atariнинг 8 битли графикаси каби паст пикселлар сонига эга бўлади, лекин аста-секин у «табиийдан ошиб кетади» ва ҳатто инфрақизил, ультрабинафша ёки радар диапазонларида кўриш имконини беради, — дейди Маск.
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги аллақачон қурилмани одамларда синаб кўришга рухсат берган ва ҳатто унга «инқилобий» ҳам мақомини берган.