«Ҳудудгазтаъминот» АЖ Бошқарув раисининг матбуот котиби тайинланди

Жуманиёзова Дилором Рахмоновна «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Д.Жуманиёзова 1985 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Маълумоти олий: ЎзДЖТУ, Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида катта муҳаррир, «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти матбуот хизматида бош мутахассис лавозимида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.