Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари оширилади

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда халқ депутатлари пойтахт кенгашининг 12 сентябрдаги қарорида келтирилган.

Унга кўра, Veolia Energy томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ марказий иситиш ва иссиқ сув етказиб бериш хизматлари учун қуйида таклиф этилган нархлар маъқулланди:

  • аҳолига — бир Гкал учун 121 617 сўм;
  • бошқа улгуржи ташкилотларга бир Гкал учун — 244 497 сўм (ҚҚСсиз).

Аҳолига иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари нархи сўнгги марта 2024 йилнинг 2 апрелида, иситиш мавсуми тугаган кундан бир кун ўтиб 15 фоизга кўтарилганди.

  • 2024 йилнинг февралида Veolia Energy Ташкент Тошкент шаҳри аҳолисига иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифини 15 фоизга ошириш таклифини киритган эди.
  • Бу электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари, шунингдек, иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сотиб олинган иссиқлик энергияси нархларининг ошиши билан боғлиқлиги кўрсатилган.