Энди ҳокимлар депутатларга раҳбарлик қила олмайди

Сенатнинг 57 ялпи мажлисида маҳаллий давлат ҳокимияти тизимини такомиллаштиришга қаратилган Қонун маъқулланди.

Қонунга кўра ҳокимлар бир вақтнинг ўзида тегишли ҳудуддаги халқ депутатлари Кенгашига раҳбарлик қилиш амалиёти бекор қилинмоқда. Раис депутатлар орасидан сайланади.

Маҳаллий Кенгаш раиси ваколатлари кенгайтирилиб, “Кенгаш сўрови”, “Кенгаш текшируви” институтлари жорий этилади.