Чақалоққа витаминлар қачондан бошлаб берилади?

​​

Чақалоқни кўкрак сути билан боқиш унинг ҳар томонлама мукаммал ўсиши, соғлом бўлиши, турли юқумли касалликларни енгиб ўтишига ёрдам беради. Шу сабабли, 6 ойликкача чақалоқ ривожланиши мобайнида уларга ҳеч қандай витаминлар, шарбатлар бериш шарт эмас.

Кўкрак сутида чақалоқ организми учун зарур бўлган барча озуқалар, ҳатто витаминлар етарлича мавжуд.

Болага 6 ойликдан сўнг секин-аста сув, компот ва мева шарбатларидан оз-оз бериш мумкин, фақат кўкрак сутидан сўнг, кунига 1- 2 маротаба, 1 чой қошиқдан бошлаш тавсия қилинади.

Бола 1 ёшга етганда қўшимча овқат кунига 3 маротабага етказилиши мумкин, бунда картошкали ва сабзавотли пюрелар, қиймалагичдан ўтказилган гўшт, қатиқ, гуручли, манний бўтқалари бериши мумкин.