Энди коррупционeр амалдорларнинг яқинларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланaди – Қирғизистон

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев коррупционeрларнинг яқинларига давлат лавозимларида ишлашга рухсат берилмаслигини айтди.

Коррупциячилар қамоқда ўтиради, уларнинг яқинларига давлат лавозимларида ишлашга рухсат берилмайди. Биз тегишли қонун лойиҳасини тайёрладик, деди Ташиев.
У уч йилдан бери вазирлик мамлакатда порахўрликка қарши кураш ишларини якунлай олмаётганини таъкидлади.

Ҳатто ўз сафларимизни ҳам тозалай олмаймиз. Тўғри, коррупция маълум даражада камайди, лекин уни бутунлай йўқ қила олмадик. Ўғриларни қамаймиз, аммо улар яна озодликка чиқишади. Нима қилишимиз керак? Қонуний равишда коррупция учун жазони кучайтириш лозим.

Шундай қилишимиз керакки, коррупцияга аралашган шахсларнинг бу ҳаракатни такрорлаш имконияти бўлмасин. Давлат хавфсизлик қўмитаси шу йўналишда янги қонун лойиҳаларини таклиф қилмоқда, деди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси.

Янги тузатишларга кўра, коррупционeрлар ўз айбига иқрор бўлиши ва тергов билан келишувга эришиши мумкин.

Аммо энди улар жазо муддатининг камида ярмини қамоқхонада ўтказишади. Бундан буён коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланганларнинг барчаси, агар уларнинг айби исботланса, албатта қамоқда сақланиши шарт. Ҳеч ким бундан қочиб қутулмаслиги керак. Коррупцияга қўл урадиган шахс, албатта панжаралар ортида қолишини билиши лозим, таъкидлади Ташиев.

У коррупция ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани (пора олгани ёки бергани) учун қамоққа олинганлар ҳеч қачон давлат хизматига қайтмаслигини қатъий таъкидлади. Уларнинг яқинлари – ота-оналари, фарзандлари, қариндошлари давлат лавозимларини эгалламаслиги керак. Бундай шахсларга нисбатан муддатидан олдин озод қилиш чораси қўлланилмайди.