Айни пайтда вазир лавозимида фаолият юритаётган 5 нафар вазир агар депутатликка сайланса лавозимидан воз кечиши ҳақида ариза ёзган.
Булар:
➖ Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова;
➖Маданият вазири Озодбек Назарбеков;
➖Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов;
➖Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов;
➖ Адлия вазири Акбар Тошқулов.
Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилди. Маълумки, бу амалдорлар жорий йил бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ўз номзодини илгари сурмоқда.