Қабул қилинган қонунга кўра, дицензиясиз Умра хизматини кўрсатган туроператорлар 75 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин.
Дин ишлари бўйича қўмита умра тадбирларини ташкил этаётган туроператорларни лицензиясиз хизмат кўрсатмасликка чақирди.
2024 йил 5 октябрдан сўнг лицензияга эга бўлмаган туроператорлар томонидан умра хизматларини ташкил этиш қонунбузарлик ҳисобланади. Лицензиясиз хизмат кўрсатганлар учун 75 миллион сўмгача жарима белгиланган.
Муҳим деталлар:
- 2024 йил 2 июлда қабул қилинган қонунга кўра, умра тадбирларини фақат лицензияга эга бўлган туроператорлар 5 октябргача ташкил этиши мумкин;
- Қонунбузарлик учун юридик шахсларга БҲМнинг 200 баравари (75 миллион сўм) жарима солинади;
- Лицензиялаш учун давлат божи БҲМнинг 10 баравари (3,4 миллион сўм) этиб белгиланган.
Шунингдек, Дин ишлари қўмитаси ўзбекистонликларга ҳам мурожаат қилиб, уларни хавфсиз ва ишончли хизматлардан фойдаланишга чақирди.