Хоразмда зиёратгоҳга тегишли бўлган эҳсон қутисини очмоқчи бўлган шахс ушланди

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни эрталаб соат 06:15 атрофида Хоразмдаги “Юсуф Ҳамадоний” зиёратгоҳига тегишли бўлган эҳсон қутисини очмоқчи бўлган номаълум шахс ушланди.

Эҳсон қутисидаги пулларни ўғриламоқчи бўлган шахс Гурлан туманида яшовчи 33 ёшли М.М. эканлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.