6-синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи эртаси куни қизи ўқийдиган мактаб директори ўринбосарини урди

24 сентябрь куни 44 ёшли аёл қизи ўқиётган 204-мактабда жанжал кўтариб, директор ўринбосарига нисбатан жисмоний куч ишлатган. Миллий гвардия ва ИИО ходимларига нисбатан ғайриижтимоий муносабатда бўлиб, уларининг қонуний талабларини бажармасдан кескин қаршилик кўрсатган.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди 25 сентябрь куни аёлни МЖтКнинг учта моддаси билан айбдор деб топди. Унга 7 сутка маъмурий қамоқ ва БҲМнинг 10 баравари (3,4 млн сўм) миқдорида жарима жазосига тортилди.

188-сонли мактабда юз берган ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда.