Ўзбекистонда 30 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши,айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 22-27 бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 , кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 илиқ, кундузи 13-8 даража илиқ бўлади.