Хитой тарихдаги энг катта шамол турбинасини ишга туширди

Хитой тарихдаги энг катта шамол турбинасини ишга туширди. Бу ҳақда Eco News хабар бермоқда. Қайд этилишича, Mingyang Smart Energy томонидан ишлаб чиқилган турбина тахминан 152 минг квадрат метр майдонни эгаллайди.

Оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, 20 МВТ қувватга эга инновацион шамол турбинаси компаниянинг технологик ютуқлари чўққисини ифодалайди ва “шамол энергетикаси соҳасида янги рекордларни ўрнатади”.

Нашрнинг ёзишича, қурилма шамол шароитига қараб 10 дан 20 МВТгача қувват ишлаб чиқариши мумкин. Шу билан бирга, ландшафт нуқтаи назаридан у 260 дан 292 м гача бўлган энг катта ротор диаметрига эга.