Калифорния мия маълумотларини нейротехнологиядан ҳимоя қилиш тўғрисида қонун қабул қилди

Калифорния губернатори Гевин Нюсом имплантлар ва тақиладиган қурилмалар орқали тўпланган нейрон маълумотларнинг махфийлигини ҳимоя қилишни кенгайтирувчи қонунни имзолади. Калифорния истеъмолчиларининг махфийлиги тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар «мия маълумотлари»ни генетик ва биометрик маълумотлар билан бирга шахсий маълумотлар сифатида таснифлайди.

Нейрон технологияси тез суръатлар билан ривожланмоқда ва бу қонун фойдаланувчи махфийлигини ҳимоя қилиш учун муҳим чораларни кўради. Бу, айниқса, руҳий касалликларга чалинган беморлар ва ҳаёт сифатини яхшилаш учун энг янги қурилмалардан фойдаланадиган одамлар учун жуда муҳимдир.

Янги қонун қандай маълумотлар тўпланаётганини билиш, улардан фойдаланишни чеклаш ва уларни ўчиришни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳаракат нейротехнология саноатига ақлий махфийликни ҳимоя қилиш зарурати ҳақида кучли сигнал юборади