Август ойида “Алоқабанк”, “Асакабанк” ва “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг офис бинолари сотувга қўйилганди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бир қатор маркетинг тадбирларидан сўнг 4 нафар инвестордан қизиқиш билдирилди. Улар орасида Европа Иттифоқи, БАА ва Туркия компаниялари ҳам бор, дейилади хабарда.
Маълумот учун, бу 3 та бизнес марказларини илғор халқаро тажриба асосида хусусийлаштириш жараёнини амалга ошириш учун KPMG халқаро аудиторлик компанияси хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи, Deloitte халқаро компанияси эса мустақил баҳоловчи сифатида жалб қилинган.