Покистоннинг Карачи шаҳри аэропорти яқинида 6 октябрь куни хитойликлар бўлган автомобиль колоннаси портлатиб юборилди.
BBC нашрининг маълум қилишича, (https://t.me/bbcrussian/71284)автомобилларда Хитойнинг Покистонда электр станциялари қураётган компанияси вакиллари бўлган. Ҳодиса оқибатида камида икки нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлган. Хитойнинг Покистондаги элчихонаси бири киши яраланганини маълум қилган.
Покистон полицияси эса касалхонага ўн нафар ярадор етказилгани, бирининг аҳволи оғирлигини айтган.
Портлаш учун масъулиятни Балужистон озодлик армияси — Балужистон вилоятини Покистондан ажратишни талаб қилувчи исёнчи гуруҳ ўз зиммасига олган. У кўп йиллардан буён мамлакатдаги турли объектларда ишловчи хитойликларга ҳужум уюштириб келмоқда ва фойдали қазилмаларга бой вилоятдаги Хитой лойиҳаларидан олинадиган даромаднинг адолатли улушини олмаётганини айтмоқда.
Хитой элчихонаси баёнотида колоннада кетаётган мамлакат фуқаролари Муҳаммад бин Қосим портида иккита кўмир электр станциясини қураётган Port Qasim Power Generation Co Ltd компаниясида ишлашини маълум қилди.
Ушбу порт Покистоннинг энг йирик шаҳри Карачи мегаполиси каби Балужистонда эмас, балки қўшни Синдҳ вилоятида жойлашган.