Саудия Арабистонининг 88 ёшли қироли касалхонага ётқизилди

Саудия Арабистонининг 88 ёшли қироли пневмония туфайли касалхонага ётқизилди. Салмон бин Абдулазиз шифокорлар тавсиясига кўра кўрикдан ўтмоқда. Унинг аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар эълон қилинмаган.


Қирол Салмон 2015 йилда тахтга ўтирган эди.


У тахтга ворислик тартибини ўзгартирди ва оиладаги энг катта ўрнига аввалига жиянини меросхўр қилиб олди, кейин эса бу лавозимни ўғли Муҳаммад бин Салмонга топширди. Валиаҳд шаҳзода бугунги кунда мамлакатнинг амалдаги ҳукмдори ҳисобланади.


Монарх ўз ўғли фойдасига тахтдан воз кечишга тайёрлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо бу ҳеч қачон содир бўлмади.