Шу йилнинг 2 октябрь куни Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида салонида 5 нафар ўқувчини олиб кетаётган “Gentra” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида “Зил“ русумли юк автомобили билан тўқнашган.
Бу ҳақда “Наманган МТРК”да хабар берилди.
“Namangan MTRK”да берилган лавҳада айтилишича, “Gentra” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси машинани катта тезликда бошқариб, бошқарувни йўқотиши оқибатида икки томонлама йўлни ажратувчи бетон тўсиқдан ошиб қарама-қарши йўналишда келаётган “Зил” русумли юк автомобили билан тўқнашган.
Маълумотларга кўра, енгил автомобил 5 нафар мактаб ва техникум ўқувчилари томонидан ижарага олинган бўлган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида зудлик билан шифохонага олиб борилган. Бироқ “Gentra” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси йўлдаёқ жон берган.
Жабрланувчиларнинг қолган 4 нафари (3 нафари 17 ёш, бир нафари эса 15 ёш) ҳам оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида эканлиги айтилган.