Фуқароларга алоқа ва интернет хизматлари учун тўлаган 115 миллион сўм пуллари қайтарилди

2024-йилнинг 9 ойи давомида телекоммуникация хизматлари бўйича Рақобат қўмитасига 2 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган ва улар ўрганилганида, 115 млн сўм маблағ истеъмолчилардан ортиқча олинганлиги маълум бўлган ва қайтарилиши таъминланган.

Мурожаатларда асосан, алоқа сифатининг қониқарсизлиги, ҳисоб-китобларнинг нотўғри юритилиши ва ортиқча қарздорлик ҳисобланиши, абонент розилигисиз қўшимча хизматларга ҳамда реклама мақсадидаги СМС хабарлар юборилаётганлиги, шу жумладан пуллик контент хизматларга улаб қўйилганлиги, қўшимча молиявий ва савдо хизматлари кўрсатишда шартнома шартларини ва товар етказиб бериш муддатларини бузилиши, хизмат нархларининг ва тариф шартларининг ўзгарганлиги (ошиши) каби муаммолар билдирилган.

Рақобат қўмитаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида, телекоммуникация хизматлари кўрсатувчи субъектлар, шу жумладан, мобил алоқа операторларини бундай хатоликларга йўл қўймасликлари учун огоҳлантирди.