Туркия таълим вазирлиги таълим дастурига ўзгартириш киритади. Тарихга янгича ёндашув доирасида энди “Марказий Осиё” термини “Туркистон”га ўзгартирилади.
Туркия Миллий таълим вазирлиги Тарих бўйича таълим дастурларига фундаментал ўзгартиришлар киритилгани ҳақида эълон қилди. Янги ёндашувга кўра, “Марказий Осиё” термини “Туркистон”га ўзгартирилади. Мутахассислар қайд этишича, мазкур қарор келажак авлодларда ўзликни англаш ва ватанпарварликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Профессор Аҳмад Ташагил ТРТ нашрига “Туркистон” термининиг тарихий аҳамияти ҳақида айтиб берган:
“ʼТурклар юрти маъносини англатувчи Туркистон сўзи тарихнинг энг қадимги даврларидаёқ қўлланилган. 19 асрнинг иккинчи ярмида руслар истилоси оқибатида ʼТуркистонъ ўрнига ʼМарказий Осийў термини қўлланиб, тарқатилган”.
Таълим вазирлигининг ушбу қарорига доцент Рамин Содиқ изоҳ берди:
“Бу жуда тўғри қарор. Туркия ҳам, Туркистон ҳам асосан турклар яшайдиган ҳудуд маъносини англатади”.